Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги зиддият янада кескинлашмоқда

Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги зиддият янада кескинлашмоқда

Хитой Ҳиндистон билан чегарасида ҳарбий авиация, жумладан J-20 стелс-қирувчи самолётлари, Z-20 вертолётлари, Wing Loong II дронлари ва тоғ шароитида жанг олиб бора олувчи енгил турдаги Type 99A ва Type 15 танкларини ташлади. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди

Шу билан бирга, Reuters ахборот агентлиги АҚШнинг Maxar Technologies компанияси сунъий йўлдош суратларига таяниб хитойлик ҳарбийлар Покистон, Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги баҳсли Кашмир штати яқинидаги Ладакхдаги назорат чизиғида янги лагер барпо этаётганини маълум қилган. 

Суратларга кўра, Хитой армияси томонидан назорат қилинувчи ҳудудда чодирлар пайдо бўлган ва бу ерда бир ҳафта олдин йўқ бўлган объектлар қурилиши бошланган.

Хитойлик аскарлар аввал Ҳиндистон армияси томонидан йўқ қилинган кузатув пункти жойлашган ерда пулемётлар учун ўт очиш позицияларига эга лагер барпо этмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати, ўз навбатида, ҳинд чегарачиларига назорат чизиғида хитойликлар билан тўқнашувлар юз бергудек бўлса, ўт очишга рухсат берган. 

Total Views: 735 ,

Добавить комментарий

Лукашенко Россияни Белоруссиянинг ички ишларига аралашаётганликда айблади

Лукашенко Россияни Белоруссиянинг ички ишларига аралашаётганликда айблади Беларусь президенти Александр...

Закрыть