Чеченистонда масжид ва дўконларга эмлаш сертификатисиз бориш тақиқланди

Чеченистонда масжид ва дўконларга эмлаш сертификатисиз бориш тақиқланди

Чеченистон ҳукумати коронавирусга қарши эмланмаган одамларнинг масжид ва дўконларга боришни, шунингдек, жамоат транспортидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Ваҳит Усмаев репсублика ҳукумати ва ҳудудлар раҳбарлари иштирокида ўтган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилган.

«Масжидларга борганда коронавирусга қарши эмланганлик ҳақида маълумотнома ва сертификатларни кўрсатиш мажбурий этиб белгиланди. Чакана савдонинг барча нуқталарида ҳам маълумотнома ва сертификатлар борлиги текширилади. Шунингдек, жамоат транспортида ҳам йўловчиларнинг тиббий ниқобда эканлиги, маълумотнома ва сертфикатга эга бўлишига эътибор қаратилади», — деган Усмаев.

Чеченистон ҳукумати раҳбарининг ўринбосари маълумотнома деганда аввал COVID-19 билан касаллангани ҳақидаги ҳужжатлар, ПЦР-тестининг манфий натижаси ҳақидаги маълумотнома ёки эмланишни кечиктириш ҳақидаги тиббий хулосани назарда тутгани борасида аниқ маълумот мавжуд эмас.

Total Views: 1279 ,

One thought on “Чеченистонда масжид ва дўконларга эмлаш сертификатисиз бориш тақиқланди

  • 29.07.2021 at 05:49
    Permalink

    Бундан ортик яна кандай хорлик бор

    Reply

Добавить комментарий

Тунисда президент фармони билан комендантлик соати жорий этилди

Тунисда президент фармони билан комендантлик соати жорий этилди Тунис президенти...

Закрыть