Толибон Туркия ва Хитойни асосий ҳамкорлар сифатида кўрмоқда

Толибон Туркия ва Хитойни асосий ҳамкорлар сифатида кўрмоқда

Туркия ва Хитой Афғонистонни тиклашда асосий ҳамкорлар сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Толибон вакили Суҳайл Шаҳин CGTN телеканалига берган интервьюсида айтди, деб хабар берди EADaily.

«Хитой катта иқтисодиёт ва улкан салоҳиятга эга буюк мамлакат. Хитой Афғонистонни тиклашда катта роль ўйнайди, деб ўйлайман», — деди Шаҳин.

Шаҳин Туркия борасида ҳам аниқ фикрини баён этди.

«Афғонистон Ислом Амирлиги бошқа давлатлардан кўра Туркия билан дўстлик, қўллаб-қувватлов ва ҳамкорликка кўпроқ эҳтиёж сезади. Афғонистон табиий ресурсларга бой. Аммо бизда уларни қазиб олиш имкони йўқ. Барча инфраструктура истило ва ҳукмдорларнинг ўғрилиги сабабли вайрон бўлган. Биз Туркия билан соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, қурилиш, энергетика ҳамда фойдали қазилмаларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилмоқчимиз», — деди у.

«Менимча, Афғонистон халқи ҳозирда бошқа давлатларнинг ёрдамига муҳтож, улар бизга соғлиқни сақлаш, инфратузилма, таълим ва бошқа соҳаларда ёрдам беришлари керак. Улар келиб бизнинг минерал ресурсларимизни ишлаб чиқариши мумкин. Бу бизнинг барча мамлакатларга умумий таклифимиздир. Улар бизга тарихимизнинг энг муҳим лаҳзасида ёрдам берсалар, биз ҳам уларни қадрлаймиз», — деди Суҳайл Шаҳин.

Total Views: 296 ,

One thought on “Толибон Туркия ва Хитойни асосий ҳамкорлар сифатида кўрмоқда

Добавить комментарий

Кунига 300 миллион доллар. АҚШ Афғонистондаги урушга қанча маблағ сарфлаган?

Кунига 300 миллион доллар. АҚШ Афғонистондаги урушга қанча маблағ сарфлаган?...

Закрыть