Зеленский маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Зеленский маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Украина президенти Володимир Зеленский оғир бўлмаган жиноятлар учун судланганларни сафарбар қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади. 

Унда қайд қилинишича, ҳарбий хизматга боришни танлаган маҳкумлар шартли равишда озод қилиш ҳақидаги суд қарорини олиши керак. Бундан ташқари, Украина Мудофаа вазирлиги вакили Дмитрий Лазуткиннинг айтишича, маҳкум тиббий кенгаш томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб тан олиниши ва қўмондон «бундай шахсни ўз бўлинмасида хизматга қабул қилишга тайёр бўлиши керак». 

Лазуткин сўзларига кўра, сафарбар қилинган маҳкумлар «ҳарбий қисмларнинг тегишли махсус бўлинмаларида» хизмат қилади. 

Оғир жиноятлар, масалан, икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдириш, зўрлаш, "террористик" жиноятлар, Украина хавфсизлиги асосларига қарши жиноятлар, шунингдек, ўта оғир коррупция жиноятлари учун судланганларнинг сафарбар этилиши мумкин эмас. 

Украина адлия вазири ўринбосари Елена Висоцкая сўзларига кўра, 5 мингга яқин маҳбус шартли озодлик эвазига ҳарбий хизматга боришга тайёр. 

Украина адлия вазири Денис Малюска, ўз навбатида, BBC News билан суҳбатда «ўн мингдан йигирма минггача» маҳбусни сафарбар қилиш мумкинлигини ва «албатта, бундан ортиқ эмас»лигини айтган. 

Total Views: 58 ,

Добавить комментарий

Politico: Россия Европа Иттифоқига Туркия орқали нефт етказиб беряпти

Politico: Россия Европа Иттифоқига Туркия орқали нефт етказиб беряпти 2023...

Закрыть