Ғазо чегарасида “Исроил” аскарлари 14 ёшли болани ўлдирди

Ғазо чегарасида “Исроил” аскарлари 14 ёшли болани ўлдирди

Ғазо шарқида “Исроил” билан чегарада “Исроил” томондан отилган ўқдан икки фаластинлик вафот этди ва 115 киши жароҳатланди.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, ўлганларнинг бири 14 ёшли бола бўлган. Унинг кимлиги ҳозирча аниқланмаган. У бошидан жароҳат олгандан сўнг вафот этган. Иккинчисини Ғозий Абу Мустафо деб чақиришган. Ёши 43 да бўлган.

Шунингдек, жароҳатланганлар сони 115 нафарга етган. Улардан 11 таси болалар, 7 таси аёллар ва 3 таси тиббиёт ходимлари бўлган. Жароҳатланганларнинг 7 нафари оғир даражада жароҳат олган.

Жума куни фаластинликлар Ғазо “Исроил” чегараси бўйлаб Буюк қайтиш норозилик акциясида иштирок этишди.

Total Views: 1560 ,

Добавить комментарий

Германиянинг Кёльн шаҳрида жойлашган масжидга ҳужум уюштирилди

Германиянинг Кёльн шаҳрида жойлашган масжидга ҳужум уюштирилди Германиянинг Кёльн шаҳрида...

Закрыть