«Золим кимсалар  қандай оқибатга қараб кетаётганларини яқинда билиб олурлар»

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ﴾

«Золим кимсалар  қандай оқибатга қараб кетаётганларини яқинда билиб олурлар»

Асад режими тўққиз йил давомида Шомда содир этган жиноятлар ва башариятни ўлдириб, дов-дарахтни вайрон этган бомбардимонлар ортидан, Америка ўз малайининг ушбу жиноятларини яшириш ҳамда ўзининг сиёсий ечимини олға суришда шу жиноятлардан фойдаланиш учун қаршимизга БМТ орқали чиқиб келди.

Бунга АҚШнинг Суриядаги координатори Жеймс Жеффрининг сўзларидан кўра очиқроқ далил бўлмаса керак. У жумладан бундай деди: «АҚШ Россияни Суриядан чиқариб юборишни ҳам, режимнинг қулашини ҳам, Башар Асаднинг кетишини ҳам истамайди».

Эслатиб ўтиш жоизки, Россиянинг 2015 йил Сурияга аралашиши Обама-Путин учрашувидан бир кун ўтиб бўлди. Ўшанда Обама Путинга Шом аҳли қонини дарё қилиб оқизишига ва зулму зўравонлик қилишига қўйиб берди. Мақсад, Шом аҳлининг «сиёсий», дея аталаётган Америка ечимига рози қилиш эди. Бу ишда ўзларини қўзғолончиларни «қўллаб-қувватловчи» қилиб кўрсатган, аслида эса, уларнинг орқасидан пичоқ урган давлатларга, асосан, Эрдоган Туркиясига ролларни бўлишиб берди.

Буларнинг ҳаммасидан ачинарлиси шу бўлдики, жангчи гуруҳлар ўз қарорларини Туркия режими қўлига бериб қўйишди ва салибчи рус патрулларини қўриқлашди. Уларнинг бу қадами қўзғолон қурбонларини йўқ қилиш ва икки миллион шаҳиднинг қонини савдога қўйиш учун ташланадиган қадамларнинг биринчиси бўлди.

Бироқ уларга айтар сўзимиз шуки, агар бу сенларнинг макринг бўлса, Аллоҳнинг макри буюкдир, У ҳар бир ботилни ер билан яксон этгувчидир.

﴿وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ﴾

«Золим кимсалар  қандай оқибатга қараб кетаётганларини яқинда билиб олурлар»[Шуаро 227]

Роя газетасининг 2020 йил 15 июл чоршанба кунги 294-сонидан

Total Views: 296 ,

Добавить комментарий

Америка Ямандаги Британия қалъаларини яксон қилишни давом эттирмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Америка Ямандаги Британия қалъаларини яксон қилишни...

Закрыть