Жон Болтон Венесуэла ҳарбийларига ультиматум қўйди

Жон Болтон Венесуэла ҳарбийларига ультиматум қўйди

Агарда Венесуэла ҳарбийлари «демократия тарафига ўтмаса» мамлакат янги санкцияларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Венесуэла ҳарбийларида танлаш имкони бор: демократияни қабул қилиб, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва гуманитар ёрдам етказиб берилишига йўл қўйиш ёки янада катта санкциялар ва изоляцияга дуч келиш», — деб ёзди Болтон.

У твитига Reuters хабарини ҳавола қилди. Агентлик ўз манбасига таяниб, Оқ уй Каракасга қарши янги санкциялар киритиши ҳақида хабар берганди. 

Венесуэлага гуманитар ёрдам бериш ўзини мамлакат президенти деб эълон қилган Хуан Гуайдо бошчилигидаги мухолифат томонидан ташкил этилган. Венесуэла расмий ҳукумати буни мухолифатнинг иғвогарлиги деб атамоқда ҳамда уларни ва АҚШни гуманитар ёрдам ниқоби остида мамлакатга қурол олиб киришга уринишда айбламоқда.

Мамлакат ҳукумати Бразилия билан чегарани ёпиб қўйган. Колумбия билан чегарада эса Николас Мадуро буйруғи билан ҳарбийлар фаолларга қаршилик кўрсатмоқда. Гуманитар ёрдам жойланган бир нечта юк машиналари ёндириб юборилган.

Total Views: 585 ,

Добавить комментарий

АҚШ билан Толибон ўртасидаги музокаралар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Саволга жавоб АҚШ билан Толибон ўртасидаги...

Закрыть