​Жазоирда президентлик сайловлари кечиктирилишига қарамасдан намойишлар давом этяпти

​Жазоирда президентлик сайловлари кечиктирилишига қарамасдан намойишлар давом этяпти

Жазоир Бош вазири лавозимига янги тайинланган Нуриддин Бидуи ҳукумат таркибини «тоза»лашга киришди. У янги ҳукуматни шакллантириш ҳар қандай сиёсий таъсирлардан холи бўлишини уқтирмоқда. 

​Мамлакат пойтахтида эса ҳукумат ва давлат раҳбарига қарши қаратилган намойиш жиддий тус олди. Кўчаларни тўлдириб, 82 ёшли президент Абдулазиз Бутефлика истеъфосини талаб қилаётган омма унинг бешинчи марта президентлик сайловида қатнашишидан норози бўлмоқда. 

Мамлакатда юз бераётган жараёнлар фонида тажрибали дипломат Лаҳдар Брахими ҳокимият алмашинувини қонсиз ҳал этишга уринмоқда.

Апрелда ўтказилиши кутилаётган президентлик сайлови бекор қилинганига қарамай, намойишчилар тинчланмади: улар сайловнинг қайта ўтказилиш санаси эълон қилиниши талаб қилмоқда. Ҳодисалар ривожи бўйича энг камида 75 нафар аҳоли вакили қўлган олингани айтилмоқда, 11 нафар полициячи эса жароҳат олган.

Total Views: 638 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистон Афғонистон орқали транспорт коридорининг қурилишига катта қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон Афғонистон орқали транспорт коридорининг қурилишига катта қизиқиш билдирмоқда Брусселнинг...

Закрыть