Залмай Халилзод Ўзбекистонга ташриф буюради

Залмай Халилзод Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Покистон, Қатар ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, Афғонистондаги тинчлик жараёнини муҳокама қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабарида айтилган.

«Учала жойда ҳам махсус вакил Халилзод барча афғонларнинг афғонлараро музокаралар арафасида қолган мажбуриятларни бажаришини, айниқса зўравонликни камайтириш ва маҳбусларни ўз вақтида озод қилишни қўллаб-қувватлашга чақиради», — дейилади пресс-релизда.

Таъкидланишича, делегация Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бир қатор соҳаларда сармоявий имкониятлар ҳамда ҳамкорликни ўрганади.

Бундан ташқари, Халилзод Афғонистон расмийлари билан масофадан туриб музокаралар олиб боради.

Total Views: 406 ,

Добавить комментарий

Афғон ҳукумати томонидан озод этилган толиблар сони 3900га етди

Афғон ҳукумати томонидан озод этилган толиблар сони 3900га етди Афғонистон...

Закрыть