Забиҳулло Мужоҳид: Толибон Афғонистон чегараларининг 90 фоизини назорат қилмоқда

Забиҳулло Мужоҳид: Толибон Афғонистон чегараларининг 90 фоизини назорат қилмоқда

Толибон ҳаракати Афғонистон чегараларининг 90 фоизга яқин қисмини назорат қилмоқда. Бу ҳақда ташкилот вакили Забиҳулло Мужоҳид айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

«Туркманистон, Эрон ва Покистон билан чегара ҳудудлар ҳам — бир неча кичик участкаларни ҳисобга олмаганда, тўлиқ бизнинг назоратимиз остида», — деди у.

Ҳаракат вакилининг қўшимча қилишича, Тожикистон билан чегарадош Бадахшон вилоятидан Тохар ва Кандур вилоятларигача бўлган ҳудудлар Толибон томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда.

«Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарасининг катта қисми ҳам Толибон қўлида, фақат Калдар вилоятидаги Ҳайратон ҳудуди Қобул назорати остида», — деди Забиҳулло Мужоҳид.

Total Views: 122 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистонда президент сайлови кампаниясига старт берилди. Сайлов 24 октябрга белгиланди

Ўзбекистонда президент сайлови кампаниясига старт берилди. Сайлов 24 октябрга белгиланди...

Закрыть