WSJ: Трамп ЕИдан Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо музокаралари тафсилотларини яширмоқда

WSJ: Трамп ЕИдан Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо музокаралари тафсилотларини яширмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Евроиттифоқдан Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо музокаралари тафсилотларини атайин яширмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таянган ҳолда хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Трамп европалик ҳамкорлардан Хитой билан якуний савдо битими лойиҳаси тафсилотларини яшириб, уни «ўз келишуви» деб атаяпти.

Таъкидланишича, АҚШ етакчиси маслаҳатчилари эмас, балки айнан президентнинг ўзи бундай қаттиқ ёндашув тарафдори ҳисобланади.

Шу билан бирга, ЕИ АҚШ ва ХХР ўртасидаги савдо музокаралари жараёнини ЖСТ қоидаларининг эҳтимолий бузилиши юз бериши мумкинлиги туфайли яқиндан кузатиб бормоқда.

Total Views: 554 ,

Добавить комментарий

АҚШ қўшинларини ўз ҳудудларида жойлаштирган давлатлар энди АҚШга пул тўлашади

АҚШ қўшинларини ўз ҳудудларида жойлаштирган давлатлар энди АҚШга пул тўлашади...

Закрыть