Вашингтон Туркияни С-400 тизимини сотиб олаётганлиги сабабли таҳдид қилмоқда

Вашингтон Туркияни С-400 тизимини сотиб олаётганлиги сабабли таҳдид қилмоқда

Туркиянинг Россиядан С-400 зенит ракета комплексларини сотиб олиши «жиддий оқибатларга олиб келади». Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Эрик Пэхон ТАСС агентлигига маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Вашингтон Туркиянинг ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яхшилаш истагини тушунади, аммо С-400’ни сотиб олиш Анқаранинг АҚШ ва НАТО билан ҳамкорлигига чекловлар қўяди.

8 март куни АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Чарльз Саммерс Анқара томонидан C-400’нинг сотиб олиниши Американинг F-35 қирувчи самолётлари ва Patriot зенит комплекслари етказиб берилишини блоклаб қўйиши ҳақида маълум қилди. 2 март куни ўз номини ошкор этмаган, музокаралардан хабардор бўлган америкалик амалдор Bloomberg агентлигига Вашингтон Туркияга Patriot комплекслари ва қўшма ишлаб чиқариш бўйича Москвага қараганда яхшироқ таклиф билан чиққанини хабар берди. Бироқ, Анқара келишувдан қочиш учун сабаб излаяпти.

Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилишича, Россиянинг С-400 зенит ракета комплексларини жойлаштириш жараёни шу йилнинг октябрь ойида бошланади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Россия комплексларини қаерда жойлаштириш яхшироқ экани борасида ўрганиш ишларини олиб боряпти.

Total Views: 811 ,

Добавить комментарий

Тожикистонлик собиқ имом «Одноклассники»даги материалга «класс» босгани учун қамалди

Тожикистонлик собиқ имом «Одноклассники»даги материалга «класс» босгани учун қамалди Тожикистоннинг...

Закрыть