Украина Евроиттифоқ билан визасиз режимдан маҳрум бўлиши мумкин

Украина Евроиттифоқ билан визасиз режимдан маҳрум бўлиши мумкин

Transparency International коррупцияга қарши курашиш халқаро ташкилоти Украинани Евроиттифоқ билан визасиз режим ва Халқаро валюта жамғармасининг молиявий ёрдами музлатиб қўйилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

Ташкилотнинг таъкидлашича, агарда Украинада мансабдорларнинг ноқонуний бойиши юзасидан жавобгарлик бўйича қонун нормалари тикланмайдиган бўлса, ана шу чоралар кўрилади.

"Коррупцияда айбланган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиши, ҳуқуқ устуворлиги эса тикланиши шарт. Агарда бунга ечим топилмаса, мамлакатнинг Евроиттифоқ билан визасиз режими ва Халқаро валюта жамғармасининг молиявий ёрдами музлатиб қўйилиши мумкин, бу эса мамлакат иқтисодий ривожига тўсқинлик қилади", — дейилади баёнотда.

Transparency International баёнотида таъкидланишича, Украина ҳукуматининг ҳаракатлари мамлакатда коррупцияга қарши курашни заифлаштирмоқда.

Аввалроқ Украина Конституцион суди Жиноят кодексидаги ноқонуний бойиш тўғрисидаги моддани конституцияга хилоф деб топган ва бекор қилганди.  

Украинада Жиноят кодексига ноқонуний бойиш тўғрисидаги модда 2015 йилда Евроиттифоқ ҳамда ХВЖ талаби билан киритилганди. 

Total Views: 633 ,

Добавить комментарий

Жазоирда амалдаги президентга қарши намойишлар давом этмоқда

Жазоирда амалдаги президентга қарши намойишлар давом этмоқда Жазоирда амалдаги президент...

Закрыть