Туркия С-400дан кейин С-500 ракета мажмуаларини ҳам сотиб олмоқчи

Туркия С-400дан кейин С-500 ракета мажмуаларини ҳам сотиб олмоқчи

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия билан С-500 ракета мажмуаларини сотиб олиш бўйича битим тузилиши мумкинлигини маълум қилди. 

Эрдўған С-400 бўйича битим якунлангани ва бу масалада орқага бир қадам ҳам қайтилмаслигини қўшимча қилган.

“Кредит шартларидан тортиб биргаликда ишлаб чиқаришгача барчаси гаплашиб, келишиб бўлинган, имзолар қўйилган, ортга қадам ташлаш бўлмайди. Бу беадаблик бўлади. С-400’нинг илк партиясини июлда олишимизга умид қиламан”, деб айтган Эрдўған 24 TV телеканали эфирида. 

6 март куни АҚШ давлат департаменти Туркия томонидан С-400’нинг сотиб олиниши унга илғор технологиялар беришдан воз кечиш, унинг АҚШнинг бешинчи авлоддаги F-35 самолётларини яратиш дастуридаги иштироки тўхтатилиши ва санкцияларга олиб келишини маълум қилган.

Эрдўған Туркия АҚШдан Patriot зенит-ракета мажмуаларини сотиб олишни Барак Обама президентлиги вақтидаёқ муҳокама қилганини таъкидлаб ўтган. 

“Ҳурматли Трамп билан ҳам муҳокама қилганмиз. Биз уларга “бера олсангиз – беринг” деганмиз. Биргаликда ишлаб чиқариш, технологиялар берилиши – қатъий шартлар. Унда гўёки “Биз сенга берамиз, бироқ калит бизда бўлади” қабилида бўлади. Узр сўрайман, бунақаси кетмайди”, деб қўшимча қилган Туркия президенти.

Total Views: 494 ,

Добавить комментарий

АҚШ КХДРга қарши санкцияларни кучайтирмоқчи

АҚШ КХДРга қарши санкцияларни кучайтирмоқчи АҚШ агар ядросизланиш амалга оширилмайдиган...

Закрыть