Трамп: Улар барча санкциялар бекор қилинишини исташди, биз рад этдик

Трамп: Улар барча санкциялар бекор қилинишини исташди, биз рад этдик

Шимолий Корея томони Ёнбендаги ядро объектини йўқ қилиш эвазига барча санкциялар бекор қилинишини истади, аммо АҚШни бу ҳолат қаноатлантирмади, деди АҚШ президенти Дональд Трамп Ханойда бўлиб ўтган КХДР-АҚШ саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида.

"Улар барча санкциялар бекор қилинишини исташди, биз рад этдик. Улар Ёнбендаги ядро объектини йўқ қилиш эвазига биз барча санкцияларни олиб ташлашимизни исташди, аммо бизни бу қаноатлантирмайди", — деди Трамп.

АҚШ президенти "АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги жарликни бартараф этиш учун вақт кераклигини" айтди ҳамда ўтган йилги биринчи учрашувдан буён унинг ва Ким Чен Иннинг қарашлари "анча яқинлашганини" таъкидлади.

Трамп КХДРдан санкцияларни олиб ташлашни ва ушбу мамлакат иқтисодий салоҳиятининг амалга ошишига гувоҳ бўлишни хоҳлашини билдирди.

28 февраль куни бўлиб ўтган саммитнинг иккинчи, асосий куни Трамп ва Ким Чен Ин қўшма ҳужжатни имзолаши керак эди.

Бироқ, журналистларга сабабларини тушунтирмаган ҳолда, учрашув 2 соатга қисқартирилгани ҳақида хабар берилди.

Америка президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин иккинчи саммит якунлари бўйича келишувга эришмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Total Views: 465 ,

Добавить комментарий

Америкалик конгрессменлар Путиннинг мол-мулки билан қизиқиб қолишди

Америкалик конгрессменлар Путиннинг мол-мулки билан қизиқиб қолишди Америкалик конгрессменлар АҚШ...

Закрыть