Трамп: Бу ўлатни бутун дунёга чиқарган давлат – Хитойни жавобгарликка тортишимиз керак! 

Трамп: Бу ўлатни бутун дунёга чиқарган давлат – Хитойни жавобгарликка тортишимиз керак! 

Трамп Пекинни вирус тарқалишининг эрта босқичларида Хитойдан амалга оширилувчи халқаро авиарейсларни тақиқламаганликда ва шу тариқа вирусни бутун дунёга тарқатишда айблаган. Бундан ташқари, АҚШ президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ҳам танқид қилган.

“Бу ўлатни бутун дунёга чиқарган давлат – Хитойни жавобгарликка тортишимиз керак! Хитой ҳукумати ва Хитой “бўйсинувида” бўлган ЖССТ вируснинг одамдан одамга юқишининг исботлари йўқлиги ҳақида ёлғон гапирган. Хитой вирус тарқалишининг илк кунларида ички рейсларни тақиқлаб, шу билан бирга самолётларга Хитойни тарк этишга ва бутун дунёни зарарлашга ижозат берган. БМТ Хитойни ушбу хатти-ҳаракатлари туфайли жавобгарликка тортиши лозим”, деб айтган Трамп.

Ўзининг 7 дақиқа давом этган чиқишининг якуний қисмида АҚШ президенти ўз муваффақиятларини санашга ўтиб кетган, Қўшма Штатлар раҳбарлигидаги уч йил давомида «дунёдаги энг яхши иқтисодиёт ва энг яхши армия қургани»ни қайд этган.

Трамп халқаро майдондаги асосий хизматлари сифатида одам савдосини тўхтатиш учун Марказий Америка давлатлари билан муносабатлар яхшилангани, ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлдирилгани, Сербиянинг Косово билан яраштирилиши ва Афғонистондан америкалик ҳарбийларнинг олиб чиқилишини эътироф этиб ўтган.

Total Views: 306 ,

Добавить комментарий

Европа Иттифоқи ўзгаришлардан кейин Тихановскаяга моддий ёрдам беришини билдирди

Европа Иттифоқи ўзгаришлардан кейин Тихановскаяга моддий ёрдам беришини билдирди Беларус...

Закрыть