Толибон Туркиядан Афғонистонга ҳарбийлар ўрнига олим ва шифокорларни жўнатишни сўради

Толибон Туркиядан Афғонистонга ҳарбийлар ўрнига олим ва шифокорларни жўнатишни сўради

Толибон Туркия билан дўстона муносабат қуришни хоҳлайди. Бу ҳақда ҳаракат матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид TRT Arabic телеканалига берган интервьюсида айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳаракат Туркияни биродар мусулмон мамлакат сифатида кўради ва икки томоннинг умумий манфаатлари бор деб ҳисоблайди.

«Биз Туркиядан мамлакатимизни тиклашга ёрдам бериш учун инженерлар, шифокорлар, олимлар ва савдогарларни жалб этишини сўраймиз», — деди Мужоҳид.

Мужоҳид Афғонистонда Туркия ҳарбийлари бўлишини «номақбул» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Қобул халқаро аэропортини қўриқлаш афғонларнинг иши, мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий кучлар бўлишига эса йўл қўйиб бўлмайди. 

Total Views: 114 ,

Добавить комментарий

Валерий Ширяев: Расмий Қобул бир неча ой ҳам туриб бера олмаса керак…

Валерий Ширяев: Расмий Қобул бир неча ой ҳам туриб бера...

Закрыть