The Washington Post: Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида Хитойнинг маҳфий ҳарбий базаси бор

The Washington Post: Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида Хитойнинг маҳфий ҳарбий базаси бор

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Мурғаб туманида, Хитой билан чегарадан бир неча километр узоқликда уч йилдан бери Хитойнинг маҳфий ҳарбий базаси бор.

The Washington Post газетасининг таъкидлашича, Тожикистон ҳудудларида Хитой НЎП бор, аммо Душанбе ҳам, Пекин ҳам буни расман маълум қилмаган. Хитой НЎПи Афғонистоннинг Вахон ўтиш пункти яқинида Тожикистонинг Мурғаб туманида жойлашган, дея ёзади мақола муаллифи Гарри Ших. У ўзининг тожик-афғон чегарасига амалга оширган сўнгги сафари давомида Хитойнинг мазкур «мўъжаз ҳарбий базаси»га ташриф буюрди.

Гарри Шихнинг таъкидлашича, Мурғаб бозорида хитойлик ҳарбий хизматчиларни учратиб қолган. Улардан Ма исмли бири The Washington Post журналистига, уч-тўрт йилдан бери Тожикистон ҳудудларида эканликларини айтган. Муаллифнинг айтишича, хитойликлар асосан мусулмонлар истиқомат қиладиган минтақа саналмиш Шинжон Уйғур мухтор ўлкасида ҳарбийлар киядиган униформада эди.

Америкалик журналистнинг ёзишича, НЎПга кириш чоғида Тожикистон ва ХХР давлат рамзларини учратиш мумкин, бироқ мазкур бино қайси давлатга тегишли ва ҳарбий объектни молия билан таъминлаш қайси томонга юклатилгани аниқ эмас. The Washington Post сунъий йўлдош орқали олинган суратларни эълон қилди, унда кичик бино, казарма ва ўқув майдончаси акс этган.

Ҳарбий база жойлашган ер стратегик ҳисобланади. У ерда учта мамлакат (Тожикистон, Хитой ва Афғонистон) чегаралари кесишган, яқин атрофдан эса Афғонистонга тегишли Вахан йўлаги ўтади. 

Мурғаб аҳолисининг сўзларига қараганда, бу ерда ўнлаб, балки юзлаб хитойлик ҳарбий аскарлар хизмат қилади. Хитой ҳарбийлари маҳаллий бозордан юз килограммлаб қўтос гўшти сотиб олади. Қоидага кўра, хитой аскарларига таржимон тожик ҳамроҳлиқ қилади, дейди маҳаллий аҳоли вакиллари. Газета Мурғаб бозорида савдо қилаётган икки нафар хитойлик аскарнинг суратини ҳам эълон қилган.

The Washington Postнинг ёзишича, Хитой ТИВ ва ҳарбий муассаси ўз ҳарбийларининг Тожикистон ҳудудларида мавжудлиги юзасидан изоҳ беришни истамади. Газетанинг таъкидлашича, Тожикистон ТИВ расмий жавобида мамлакат ҳудудларида ХХР ҳарбий базаси мавжуд эмаслигини ва томонлар ҳеч қачон Тожикистонда Хитой НЎП баро этилиши имкониятларини муҳокама қилмаганини таъкидлаган.

Ўтган йилнинг ёзида Қобул билан “терроризмга” қарши кураш доирасида Хитой Афғонистоннинг Хитой, Покистон ва Тожикистон билан чегарасидаги Бадахшон вилоятида илк ҳарбий-машқ базасини қуришга киришди. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган холда South China Morning Post газетаси хабар берди. Нашрнинг таъкидлашича, бу Афғонистон ҳудудидаги Хитойнинг биринчи стационар ҳарбий базаси бўлади.

Total Views: 1017 ,

Добавить комментарий

Россияга қарши энг кўп чекловлар киритган мамлакатлар рўйхати

Россияга қарши энг кўп чекловлар киритган мамлакатлар рўйхати Дунёнинг 62...

Закрыть