Сурия ҳукумати курдларга автономия берилмаслигини маълум қилди

Сурия ҳукумати курдларга автономия берилмаслигини маълум қилди

Сурия президентининг бош маслаҳатчиси Бусейна Шабан курдларга автономия берилмаслигини билдирди, дея хабар бермоқда ВВС.

Суриялик курдлар анча вақтдан бери автоном ҳудудга эга бўлишни истамоқда. Аммо Бусейна Шабан: “Автономия Суриянинг бўлиниши дегани, Суриянинг бўлинишига олиб борадиган ҳеч бир йўлни қўллаб-қувватламаймиз”, – деди. Айни пайтда у курдлар Сурия халқининг “жуда қийматли ва муҳим парчаси” эканини таъкидлади.

Курдлардан иборат Сурия демократик кучлари (СДК) Суриянинг шимоли-шарқида мамлакат ҳудудининг чорак қисмига тенг жойларни назорат қилади. СДКни АҚШ қўллаб келади.

Total Views: 797 ,

Добавить комментарий

НАТО собиқ раҳбари: Беларус «Украина сценарийси»га дуч келиши мумкин

НАТО собиқ раҳбари: Беларус «Украина сценарийси»га дуч келиши мумкин НАТО...

Закрыть