Суданда фавқулодда ҳолатга қарамай президентга қарши намойишлар давом этмоқда

Суданда фавқулодда ҳолатга қарамай президентга қарши намойишлар давом этмоқда

Судан пойтахти Хартум, шунингдек, Баҳри ва Умдурман шаҳарларида минглаб киши президент Умар Баширнинг истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.  

Президент Башир ўтган жума куни мамлакат бўйлаб бир йиллик фавқулодда ҳолат эълон қилинганини айтган эди. Бундан ташқари, вилоятларнинг ҳокимлари ва бир қатор вазирлар алмаштирилди. 

Суданда иқтисодий қийинчиликлар туфайли икки ой олдин норозилик намойишлари бошланган эди. Расмий маълумотларга кўра, намойишларда 32 киши ҳалок бўлди. 

Total Views: 538 ,

Добавить комментарий

Америка ракета ташувчиси «Дональд Кук» Одесса портига келди

Америка ракета ташувчиси «Дональд Кук» Одесса портига келди 19 февраль...

Закрыть