Судан президент мамлакатда бир йиллик фавқулодда вазият тартибини киритди

Судан президент мамлакатда бир йиллик фавқулодда вазият тартибини киритди

Судан президент Умар ал-Башир ҳукуматни тарқатиб юбориб, мамлакатда бир йиллик муддатга фавқулодда вазият тартибини киритди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.  

Судан етакчиси бундай чоралар норозилик намойишлари билан қамраб олинган мамлакатда вазиятни ўнглаш учун зарурлигини айтган. Суданда норозиликлар 2018 йил декабридан бери тўхтамаяпти. 

Шу билан бирга президент парламентга конституцияга унга янги президентлик муддатига номзодини қўйиш ҳуқуқини берувчи тузатишлар киритишни кўриб чиқишни қолдиришга чақирган.

Ўтган ҳафта охирида мухолиф партиялар аъзолари президент истеъфосини талаб қилишган, бироқ кейинроқ улар полиция томонидан ҳибсга олинган.

Ал-Башир Африкада энг узоқ раҳбарлик қилаётган президент бўлиб, у Судан президенти лавозимини 1993 йил октябрдан бери эгаллаб келмоқда. Мамлакатда 2010 йилда ўтказилган охирги президент сайловларида у 68,24 фоиз овоз тўплаган.  

Total Views: 562 ,

Добавить комментарий

Брексит бўйича ўтказилган Британия референдумининг асл моҳияти!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Саволга жавоб Брексит бўйича ўтказилган Британия...

Закрыть