Шойгу: AҚШ ва НAТО Қора денгизда провокацион ҳаракатларни давом эттирмоқда

Шойгу: AҚШ ва НAТО Қора денгизда провокацион ҳаракатларни давом эттирмоқда

Aмерика Қўшма Штатлари ва НAТО Қора денгиз ва унинг осмонида провокацион ҳаракатларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Москвада бўлиб ўтган вазирлик коллегияси йиғилишида айтиб ўтди.

“Жануби-ғарбий стратегик йўналишдаги ҳарбий-сиёсий вазият қийинлигича қолмоқда. Бу, асосан, бир қатор хорижий давлатларнинг Россиянинг жанубий ва ғарбий чегараларида ўзларининг ҳарбий кучларини кўпайтиришга уринишлари билан боғлиқ”, деди Шойгу.

Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вазир Украинанинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятини “бузғунчи йўналишни давом эттиришда” ва “Донбассдаги вазиятни беқарорлаштиришга” интилаётганликда айблади.

“Вазиятнинг беқарор ҳолати Яқин Шарқ минтақаси ва Кавказнинг бир қатор мамлакатларида кузатилмоқда. Aльянснинг унинг нормаллашувига қарши туришга уринишлари бизни носимметрик стратегик чеклаш чораларини кўришга ва Жанубий ҳарбий округ қўшинларининг жанговар қобилиятини оширишга мажбур қилмоқда”, дейди Россия Мудофаа вазири.

Total Views: 61 ,

Добавить комментарий

Афғонистон бўйича Истанбул анжумани кейинга қолдирилди

Афғонистон бўйича Истанбул анжумани кейинга қолдирилди Афғонистондаги тинчлик жараёни бўйича...

Закрыть