Шимолий Корея ядровий объектларини йўқ қилиш учун ўз шартларини маълум қилди

Шимолий Корея ядровий объектларини йўқ қилиш учун ўз шартларини маълум қилди

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо мамлакати Йонбёндаги барча ядровий объектларни санкциялар қисман бекор қилинсагина йўқ қилишга тайёр. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси билан музокаралар якунларига кўра келишувларни имзоламаслигини Ким Чен Ин санкцияларнинг тўлиқ бекор қилинишини сўрагани билан тушунтирган.

“Шимолий Корея АҚШ билан саммитда ҳақиқатга яқин таклиф берди”, деб айтган Шимолий Корея вакили.

Ли Ён Хонинг таъкидлашича, Ким Чен Ин Трамп билан музокараларда барча санкцияларни эмас, балки фуқаролик иқтисодиётига зиён етказувчиларини бекор қилишни талаб қилган. Унинг айтишича, Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатиш ҳақида ёзма келишувни имзолашга тайёр. 

Шимолий Корея вакили АҚШ санкцияларни бекор қилиш учун яна бир “шарт” қўйганини айтди, бироқ бу қанақа шартлигини маълум қилмади.

Total Views: 747 ,

Добавить комментарий

Покистон асирга олинган ҳинд учувчисини ватанига қайтармоқчи

Покистон асирга олинган ҳинд учувчисини ватанига қайтармоқчи Покистон Бош вазири...

Закрыть