Шавкат Мирзиёев Майкл Помпеонинг ёрдамчиси Элис Уэллсни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Майкл Помпеонинг ёрдамчиси Элис Уэллсни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Ўзбекистон – АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллсни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил май ойида Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб берган тарихий воқеа бўлгани қайд этилди.

Турли даражаларда фаол мулоқот олиб борилмоқда, томонлар учун манфаатли йўналишлар бўйича кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланмоқда.

Шу маънода, долзарб масалалар ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш учун сиёсий маслаҳатлашувлар механизмидан янада самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

АҚШнинг етакчи компания ва банклари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий-технологик ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ушбу мамлакатни минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликка фаол жалб этиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ва Давлат котиби Майкл Помпеонинг саломларини етказди.

Меҳмон Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва давлат бошқарувини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади. 

Total Views: 561 ,

Добавить комментарий

«Инсоний биродарлик» ҳужжатини имзолаш папа билан Азҳар шайхи етакчилигидаги салибчилик урушидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: «Инсоний биродарлик» ҳужжатини имзолаш...

Закрыть