Саудия шаҳзодаси ўз ваколатларининг бир қисмини йўқотди

Саудия шаҳзодаси ўз ваколатларининг бир қисмини йўқотди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ўз ваколатларининг бир қисмини йўқотди. Бу ҳақда The Guardian’га бу жараёндан хабардор манбалар маълумот берди.

Уларнинг сўзларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида шаҳзода баъзи молиявий ва иқтисодий масалаларда қарорлар қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани учун муҳим вазирлик ва дипломатик учрашувларда қатнашмаган.

Манбаларга кўра, шаҳзоданинг отаси, қирол Салмон ўз қарорини вазирларига ўтган ҳафта айтган. Бироқ, бу ҳақда расмий баёнотлар йўқ. Шаҳзода номидан қирол яқинларидан бири Масад ал-Албан норасмий равишда иш юритади. У Гарвардда таълим олган бўлиб, яқинда Салмоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчихонаси ушбу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди.

17 март куни The New York Times газетасининг хабар беришича, Муҳаммад ибн Салмон саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлимидан бир йил олдин Саудия аҳолисини кузатиш, ўғирлаш ва қийноққа солиш билан шуғулланувчи ташкилот тузган.

Total Views: 687 ,

Добавить комментарий

Путин сохта янгиликлар учун жарималар тўғрисидаги қонунни имзолади

Путин сохта янгиликлар учун жарималар тўғрисидаги қонунни имзолади Россия президенти...

Закрыть