Россия вакили АҚШ ва Британияни Венесуэлани талон-торож қилишликда айблади

Россия вакили АҚШ ва Британияни Венесуэлани талон-торож қилишликда айблади

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя сўзларига кўра, АҚШ ва Британия Венесуэлани 30 миллиард долларга талон-торож қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Россия АҚШ ва Британиядан Венесуэла ҳисоб рақамларини очиб беришни талаб қилмоқда. Шунингдек, у Вашингтон ва Лондонни БМТ Бош ассамблеяси резолюцияларини бузишни тўхтатишга чақирди.

Небензянинг таъкидлашича, АҚШ ва Британия Венесуэла чегаралари ҳамда суверенитетини ҳурмат қилиши керак. Бундан ташқари, Василий Небензянинг маълум қилишича, Венесуэлада АҚШнинг ягона мақсади республикадаги ҳокимиятни ўзгартириш бўлиб қолмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Венесуэлага ҳарбий йўл билан бостириб кириш имкониятини истисно этмайди. Шунингдек, у Венесуэланинг муаммоларини ҳал қилиш АҚШ мақсади эмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Василий Небензянинг билдиришича, Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо «кўчадан келган қаллоб» саналади. «Мустақил Лотин Америкаси мамлакатида бирданига қаллоб пайдо бўлди, у ўзини кўчада президент сифатида эълон қилди», — деди Небензя.

Total Views: 572 ,

Добавить комментарий

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Покистон ҳудудига бомба ташлади

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Покистон ҳудудига бомба ташлади 26 февраль эрталаб...

Закрыть