Путин сохта янгиликлар учун жарималар тўғрисидаги қонунни имзолади

Путин сохта янгиликлар учун жарималар тўғрисидаги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин жамият ва давлатни ҳақорат қилувчи маълумот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Қонунда ҳурматсизлик акс этган мақолалар учун 30 мингдан 100 минг рублгача жарима қўлланилади. Қоидабузарликнинг такрорланиши 100 мингдан 200 минг рублгача жарима ёки 15 суткага маъмурий ҳибсга олиниш билан якунланиши мумкин.

Путин, шунингдек, сохта янгиликларни блоклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонун фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги, мол-мулкига таҳдид соладиган ёки жамоат тартибини ёки хавфсизлигини бузадиган тасдиқланмаган хабарларни тарқатишни тақиқлайди. Жарималар миқдори 30 мингдан бир ярим миллион рублга қадар белгиланган.

Total Views: 585 ,

Добавить комментарий

Атамбаев ҳокимият тепасига Жээнбековни олиб келгани учун халқдан кечирим сўради

Атамбаев ҳокимият тепасига Жээнбековни олиб келгани учун халқдан кечирим сўради...

Закрыть