Путин: Афғонистонда Ироқ ва Суриядан келган террорчилар йиғилмоқда

Путин: Афғонистонда Ироқ ва Суриядан келган террорчилар йиғилмоқда

Афғонистонда Ироқ ва Суриядан келган “террорчилар” йиғилмоқда. Улар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишлари мумкин. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин МДҲ давлатларининг хавфсизлик ва разведка идоралари раҳбарлари билан учрашувда айтди. 

Унинг таъкидлашича, “террорчилик” ҳаракатлари тўғридан-тўғри Афғонистонга қўшни давлатларга ёйилиши мумкин.

“Бу борада Афғонистон чегарасидаги вазиятни доимий назорат қилиш ва жангариларга қарши туришга тайёр бўлиш, бунинг учун куч тузилмалари ишини мувофиқлаштириш, агар керак бўлса, қўшма махсус операцияларни ўтказиш муҳим”, — дея қўшимча қилди Россия раҳбари.

Путин Америка қўшинлари олиб чиқилгандан кейин Афғонистондаги ҳолат оғирлашгани ва ИШИД гуруҳининг ҳаракатларидан сўнг, ушбу вазият янада чигаллашганини таъкидлади.

Total Views: 54 ,

Добавить комментарий

Амир Хон Муттақий:  Биз халқаро стандартларга мос сиёсий тузум яратамиз

Амир Хон Муттақий:  Биз халқаро стандартларга мос сиёсий тузум яратамиз...

Закрыть