Помпео Путиннинг баёнотини «шунчаки баландпарвоз сўзлар» дея изоҳлади

Помпео Путиннинг баёнотини «шунчаки баландпарвоз сўзлар» дея изоҳлади

АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилишича, Вашингтоннинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиши ҳамда Европада Америка қуролларини жойлаштириш оқибатлари бўйича Россия президенти Владимир Путиннинг огоҳлантиришлари жиддий эмас. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Помпеонинг сўзларига кўра, Россия етакчиси шунчаки қўрқитиб қўйишга уриниб, таҳдид қилмоқда.

«Бу, албатта, шунчаки баландпарвоз сўзлар ҳисобланади», — дея қўшимча қилиб ўтди Помпео.

Помпеонинг ишонч билдиришича, АҚШ ушбу битимда ёзиб қўйилган ҳеч қандай мажбуриятларга эга эмас, сабаби «Россиянинг ўзи бу битим шартларини бузган».

Total Views: 519 ,

Добавить комментарий

Хитой: “Шинжондаги террорга қарши курашимиз мақтовга муносиб”

Хитой: “Шинжондаги террорга қарши курашимиз мақтовга муносиб” Хитой ҳукумати Шинжон...

Закрыть