Помпео: АҚШ бир нечта давлатда ҳокимиятни алмаштиришни кўзламоқда

Помпео: АҚШ бир нечта давлатда ҳокимиятни алмаштиришни кўзламоқда

Вашингтон нафақат Венесуэлада, балки Никарагуа ва Кубада ҳам ҳокимиятни алмаштиришни кўзламоқда, деб айтди АҚШ давлат котиби Майкл Помпео. 

Унинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти “нодемократик тузумлар”ни ўзгартиришга қаратилган ишни давом эттиради. 

“Маъмурият буни нафақат Венесуэлада, балки, албатта, Никарагуа ва Кубада ҳам амалга оширмоқда ва буни давом эттиради. Халқлар бу ҳаракатларни ўз зиммаларига олишлари керак ва улар ҳам буни қилиш истагидалар. Америка халқи эса уларни қўллаб-қувватлайди”, деб айтган Помпео Tolemundo телеканалига берган интервьюсида.  

Журналистлар Венесуэладаги воқеалардан кейин АҚШ Лотин Америкасининг бошқа давлатларида ҳам тузумлар ўзгаришига умид қилаётгани ёки йўқлиги ҳақида қизиқишган.

“Умид қиламанки, бу давлатларнинг фуқаролари уларга суқиштирилган авторитаризм зулмини зарурий деб ҳисоблашмайди ва яхшироқ сиёсий қарорга эришиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишади”, деб таъкидлаб ўтган Помпео.

Total Views: 626 ,

Добавить комментарий

Миср ҳукумати туғилишни чеклашга ҳаракат қиляпти

Миср ҳукумати туғилишни чеклашга ҳаракат қиляпти Аҳолиси 104 миллионга етган...

Закрыть