Пентагон Хитойнинг Xiaomi компаниясини «қора рўйхат»дан чиқаришга рози бўлди

Пентагон Хитойнинг Xiaomi компаниясини "қора рўйхат"дан чиқаришга рози бўлди

АҚШ мудофаа вазирлиги Хитойнинг Xiaomi Corp компаниясини ХХР мудофаа соҳаси билан алоқадор компаниялар "қора рўйхати"дан чиқаришга рози бўлди.

Март ойида Xiaomi Пентагон тузган ушбу рўйхатдан чиқарилиш бўйича суд қарорига эришди. Вашингтон округ суди АҚШ мудофаа вазирлигининг компанияга нисбатан қарорини "қўпол хато" деб топди ва қарор ижросини вақтинча тўхтатиб қўйди.

Чоршанба куни Пентагон ўз қарорини бекор қилишга рози бўлгани маълум қилинди.

Ўтган йил ноябрда АҚШ президенти Доналд Трамп Америка компаниялари ва хусусий инвесторларига Хитойнинг 30дан ортиқ компанияси акцияларига эгалик қилишни тақиқловчи фармонни имзолаганди. Шу йилнинг январида Хитойнинг яна саккиз компанияси билан бирга Xiaomi ҳам рўйхатга киритилганди.

Total Views: 84 ,

Добавить комментарий

Қирғиз депутатлари КХШТни чегара​даги низо сабабли танқид қилишди

Қирғиз депутатлари КХШТни чегара​даги низо сабабли танқид қилишди Қирғизистон парламенти Халқаро ишлар,...

Закрыть