Нурсултон Назарбоев президентлик лавозимидан кетди

Нурсултон Назарбоев президентлик лавозимидан кетди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширди. Бу ҳақда у 19 март куни телевидение орқали миллатга махсус мурожаатида эълон қилди.

«Мен президент сифатидаги ўз ваколатларимни тугатишга қарор қилдим. Бу йил энг олий лавозимни эгаллаб турганимга 30 йил тўлади. Халқ менга мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлиш имкониятини берди», — деди Нурсултон Назарбоев жонли эфирга намойиш этилган мурожаатида. 

Энди сайловгача Қозоғистон Президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Қосим-Жомарт Токаев бажариб туради. Нурсултон Назарбоев ўз мурожаатида Токаевга юксак ишонч билдиришини таъкидлаб ўтган. 

20 март куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да, Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи сифатида Парламент палаталарининг умумий мажлисида қасамёд қабул қилади.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига раислик қилади. У умрининг охирига қадар шу лавозимда қолиши мумкин. Бу ҳақдаги тегишли қонун лойиҳаси Қозоғистон парламенти томонидан 2018 йил май ойида қабул қилинганди.

У шунингдек, «Нур-атан» партияси раҳбари, мамлакат конституциявий кенгаши аъзоси ҳисобланади.

Шу тариқа, мустақил Қозоғистон тарихида илк марта президент ўзгаради. Нурсултон Назарбоев 1990 йилдан буён мамлакатни бошқариб келмоқда.

Шу йилнинг июлида Назарбоев 79 ёшга тўлади.

Total Views: 524 ,

Добавить комментарий

Атамбаев президент Жээнбековга қарши мухолифатга ўтганини расман эълон қилди

Атамбаев президент Жээнбековга қарши мухолифатга ўтганини расман эълон қилди Бундан...

Закрыть