Нидерландияда трамвайда отишма содир этганликда гумон қилинган турк қўлга олинди

Нидерландияда трамвайда отишма содир этганликда гумон қилинган турк қўлга олинди

Нидерландия полицияси Утрехт шаҳридаги трамвайлардан бирида отишма содир этганликда гумон қилинаётган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

«Полиция эркакни Утрехтдаги 24 Oktoberplein бекати атрофида рўй берган отишмага алоқадорликда гумон қилиб ушлади», —дейилади хабарда.

Полициячиларга кўра, қидирилаётган 37 яшар туркиялик Гёкмен Тенис шаҳарнинг Oudenoord ҳудудидаги махсус операция чоғида қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида трамвайдаги отишмада уч киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳатланганди. Бу ҳақда шаҳар маъмуриятига асосланиб TJournal хабар бермоқда. Полиция, шунингдек, ҳужумда гумонланиб, 37 ёшли туркиялик Гёкмен Танис исмли шахс қидирилаётганлигини эълон қилинганди.

Total Views: 654 ,

Добавить комментарий

Саудия шаҳзодаси ўз ваколатларининг бир қисмини йўқотди

Саудия шаҳзодаси ўз ваколатларининг бир қисмини йўқотди Саудия Арабистони валиаҳд...

Закрыть