Нетаняху келаси ҳафтада БАА ва Баҳрайнга ташриф буюради

Нетаняху келаси ҳафтада БАА ва Баҳрайнга ташриф буюради

“Исроил” бош вазири Бинямин Нетаняху келаси ҳафтада Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Баҳрайнга ташриф буюради. Бу ҳақда “Israel Hayom” газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, “Исроил” бош вазири биринчи марта Абу-Даби ва Манамага очиқ тарздаги ташрифини амалга оширади.

Таъкидланишича, Нетаняху «тарихий» деб таърифлаган ушбу ташрифлар доирасида БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд ва Баҳрайн қироли Ҳамид ибн Исо ал-Халифа билан учрашади.

“Ушбу ташриф Исроил парламентининг ташқи ва хавфсизлик қўмитаси раиси Зви Ҳаусер ва БАА парламентининг мудофаа, ички ишлар ва ташқи ишлар қўмитаси раиси Али Рашид ан-Нуайми ўртасидаги учрашувда тасдиқланди”, – дейилади “Исроил” ҳукумати хабарида.

Total Views: 225 ,

Добавить комментарий

Ҳиндистон Хитойнинг яна 43та мобил дастурини блоклади

Ҳиндистон Хитойнинг яна 43та мобил дастурини блоклади Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда...

Закрыть