Назарбоев Қозоғистонда ҳокимликни сақлаб қолади

Назарбоев Қозоғистонда ҳокимликни сақлаб қолади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ваколатли президентликдан кўпроқ бўлган хавфсизлик бўйича кенгаш раиси лавозимини сақлаб қолади, дея хабар беради «Эхо Москви».

Бундан ташқари, 78 ёшли сиёсатчи миллат етакчиси ҳамда етакчи партиянинг раиси бўлиб қолади.

Куни кеча 30 йил ҳукумат тепасида турган Назарбоев ўз лавозимини сафдоши 65 ёшли Қосим-Жомарт Токаевга топширди. Токаев Ташқи ишлар вазири, бош вазир лавозимларида ҳамда шу кунгача Сенат спикери сифатида фаолият олиб борган. Токаев Назарбоевнинг президентлик муддати тугагунга, яъни 2020 йилнинг апрелига қадар тўлиқ президент бўлиб қолади.

Жириновский: «Шарқона ҳийла»

У Назарбоевнинг Қозоғистон президенти лавозимидан бу тариқа кетишини «шарқона ҳийла», дея баҳолади.

«Бир томондан қараганда, ҳали Назарбоев тугал кетгани йўқ. Бу шарқона ҳийла: у барибир Миллий хавфсизлик кенгаши ва ҳукмрон партияга раҳбарлик қилади — у берган сигнал билан исталган бош вазирни ишдан олишади, ҳар қандай сайловларда керакли номзод ютиб чиқади. Янги президент лавозимини эса унинг қариндошларидан бири эгаллайди; ёки қизи, жияни ёки яна кимдир — уларнинг аксарияти катта лавозимларни эгаллаб бўлган», — деб ёзган ЛДПР етакчиси.

Total Views: 747 ,

Добавить комментарий

Чехия президенти Милош Земан Туркияни ИШИД билан иттифоқчиликда айблади 

Чехия президенти Милош Земан Туркияни ИШИД билан иттифоқчиликда айблади  Чехия...

Закрыть