Назарбоев истеъфога чиқишдан аввал Путин билан гаплашган

Назарбоев истеъфога чиқишдан аввал Путин билан гаплашган

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилишдан аввал Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашган. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Бугун кундузи Владимир Путин ҳамда Нурсултон Назарбоев телефон орқали гаплашишди. Бироқ ҳозирча суҳбат мавзусини ошкор қила олмаймиз»,- дея Песковнинг сўзларидан иқтибос келтиради «РИА Новости». Қозоғистон

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Қосим-Жомарт Токаевга топширган эди.

Жомарт Токаев қасамёд келтирди

Қозоғистон Сенати (парламент юқори палатаси) раиси Қосим-Жомарт Токаев қасамёд келтирди ва мамлакат президенти лавозимига киришди.

Қосим-Жомарт Токаев Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришни таклиф қилди.

«Бизнинг буюк замондошимиз — Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг номини қуйидаги тарзда абадийлаштириш керак: бизнинг пойтахт Президентимиз номини олиши ҳамда Нурсултон деб аталиши лозим. Шуни қўшимча қилмоқчиманки, бундай таклиф 2016 йил 23 ноябрида Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан қабул қилинган декларацияда парламентарийлар томонидан илгари сурилган», — деди Токаев президент лавозимига киришганидан сўнг.

Бундан ташқари, Токаев Назарбоевни давлатда мавжуд бўлган барча юксак унвонлар билан тақдирлашни таклиф қилди.

Шунингдек, Токаевнинг фикрича, Назарбоевга «фахрий сенатор» мақомини бериш, Қозоғистон биринчи президентининг барча суратлари эса давлат идораларида мажбурий тарзда осиб қўйилиши лозим.

Total Views: 522 ,

Добавить комментарий

Масжидда мусулмонларни қатл қилган шахс, уни жиноятга нима ундаганини айтиб берди

Масжидда мусулмонларни қатл қилган шахс, уни жиноятга нима ундаганини айтиб...

Закрыть