НАТО собиқ раҳбари: Беларус «Украина сценарийси»га дуч келиши мумкин

НАТО собиқ раҳбари: Беларус «Украина сценарийси»га дуч келиши мумкин

НАТО собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг фикрича, келажакда Беларус «уруш ва босиб олиш»ни назарда тутадиган «Украина сценарийси»га дуч келиши мумкин. У Liga.net порталига берган интервьюсида ўз фикрини билдирди.

Суҳбат чоғида журналист Россия «ўзининг тажовузкор сиёсатини давом эттираётгани» ва қўшинларини ғарбий чегараларга яқинлаштириб келаётгани ҳақида айтди. Расмуссен бу фикрни қўллаб-қувватлади ҳамда Беларус учун «асосий хавф» «уруш ва аннексия бўлган Украина сценарийси»нинг такрорланиши эканини таъкидлаб ўтди.

«Агар ислоҳотлар бошланмаса, бу мамлакатни [Беларус] худди шундай сценарий кутмоқда. Менинг Беларус халқи ва мамлакат раҳбариятига маслаҳатим шундан иборатки, руслар тажовузкорлигидан ҳимояланиш учун — демократия ҳамда эркинликка олиб борадиган ислоҳотларни бошлаш керак», — деди Расмуссен.

Total Views: 867 ,

Добавить комментарий

Муҳаммад ибн Салмон Ҳиндистон иқтисодиётига 100 млрд доллардан зиёд маблағ киритишга ваъда берди 

Муҳаммад ибн Салмон Ҳиндистон иқтисодиётига 100 млрд доллардан зиёд маблағ...

Закрыть