Муҳаммад ибн Салмон Хитойнинг мусулмонларга қарши сиёсатини қўллаб-қувватлади

Муҳаммад ибн Салмон Хитойнинг мусулмонларга қарши сиёсатини қўллаб-қувватлади

Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Хитой раҳбари Си Цзинпин билан учрашуви чоғида Бейжиннинг мусулмонларни қайта тарбиялаш лагерларини жорий этганини қўллаб-қувватлади.

Newsweek нашрининг ёзишича, учрашув пайтида валиаҳд шаҳзода очиқ ойдин: “Хитой ўз миллий хавфсизлигини сақлаб қолиш мақсадида террорчилик ва экстремистликка қарши кураш сиёсатини олиб бориш ҳуқуқига эга”, деб айтган.

Муҳаммад ибн Салмоннинг бу гапи Хитой телеканалларида намойиш этилди.

Салмон халқаро ҳамжамият томонидан Саудия Арабистони каби тоталитар давлат сифатида танқид қилинадиган Хитойга 22 февраль куни борган эди.

Хитой Саудиянинг муҳим ҳамкорларидан ҳисобланади. Newsweek нашрининг ёзишича, 2018 йилда бу икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 63 миллиард долларни ташкил қилган.

Мазкур сафар арафасида уйғурлар вакиллари Муҳаммад ибн Салмонни жаҳондаги барча мусулмонлар ҳуқуқини анъанавий равишда ҳимоя қилиб келган Саудия Арабистони расмийси сифатида Хитой раҳбарларига мусулмонлар сақланаётган концентрацион лагерларни тугатиш масаласида босим кўрсатишга чақирган эди. Бироқ бу сафар уйғур фаолларининг умидларини оқламади.

“Ёш валиаҳд шаҳзода еткачилигидаги Саудия раҳбарияти ташқи сиёсий манфаатларга эришиш йўналишида анча прагматик бўлиб қолди. Масалан, Саудия Арабистони, маълумотларда айтилишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг фаластинликларга муносабат ёмон бўлиб қолаётгани тўғрисидаги доимий шикоятларига қарамай, Исроил билан тиғиз муносабатларни ривожлантира бошлади”, деб ёзди Newsweek.

Total Views: 731 ,

Добавить комментарий

Қозоғистонда ҳукуматга қарши норозилик тўлқини авж олмоқда

Қозоғистонда ҳукуматга қарши норозилик тўлқини авж олмоқда Остонадаги ёнғинда беш...

Закрыть