Миср вокзалида юз берган ҳалокатга икки машинист ўртасидаги можаро сабаб бўлган

Миср вокзалида юз берган ҳалокатга икки машинист ўртасидаги можаро сабаб бўлган

Миср пойтахти Қоҳирада локомотивнинг станция платформасига урилиши ва ундан кейин ёнғин чиқишига иккита тепловоз машинистлари ўртасидаги можаро сабаб бўлган. Бу ҳақда Миср бош прокурори Набил Содиқ маълум қилди.

Охирги маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 50 дан кўпроқ киши жароҳат олган.

Маълум қилинишича, Қоҳира марказида жойлашган Рамзес вокзалидаги платформага урилган локомотив машинисти унинг йўлини тўсган бошқа тепловоз машинисти билан гаплашиб олиш учун ўз тепловозини тарк этган. Таъкидланишича, машинист тепловознинг двигателини ишчи ҳолатда қолдирган ва тормозга қўймаган.

Депода жойлашган кузатув камераларидаги видеодан ҳалокатга учраган тепловоз йўлнинг айрилиш қисмида турганини кўриш мумкин. Шу вақт у томон кичик тезликда иккинчи тепловоз яқинлашган ва унинг ёнидан ўтиб кетмоқчи бўлганда унга сиқилишиб қолган. Биринчи машинист поездни жойидан силжитишга уринган, бироқ бу натижа бермаган. Шунда у ҳамкасби билан гаплашиб олиш учун поездни тарк этган.

Шу вақт иккинчи машинист жанжалдан қочиш учун тепловозни орқага юрдирган. Шу вақтда машинистсиз қолган локомотив “исканжа”дан чиқиб, тезлаша бошлаган ва оқибатда катта тезликда вокзалдаги платформага бориб урилган.

Тўқнашувдан кейин тепловознинг ёнилғи баки ёниб, портлаб кетган, сўнгра олов платформа ва вагонларга тарқалган. Воқеа жойида прокуратура иш олиб борган. Вокзалга бош вазир ташриф буюриб, барча айбдорларни қисқа муддатларда топиб, жазолашга ваъда берган. 

Полиция тепловоз машинистини 27 февраль кечки вақт Қоҳирадан шимолда жойлашган Мануфия вилоятида қўлга олди.

Total Views: 730 ,

Добавить комментарий

Трамп Ким Чен Ин билан бўлган биринчи учрашув “ажойиб” ўтганини айтди

Трамп Ким Чен Ин билан бўлган биринчи учрашув “ажойиб” ўтганини...

Закрыть