Миср ҳукумати туғилишни чеклашга ҳаракат қиляпти

Миср ҳукумати туғилишни чеклашга ҳаракат қиляпти

Аҳолиси 104 миллионга етган Мисрда ҳукумат “Иккита етади” деб номланган кампания орқали туғилишни камайтиришга эришмоқчи. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Кампания доирасида аёллар кўпи билан иккита бола туғишга тарғиб қилинади.

Сув танқислиги, ишсизлик, касалхоналар ва мактабларнинг етишмаслиги сингари муаммоларга дуч келган Мисрда аҳоли йилига ўртача 2,6 миллионга кўпаймоқда.

“Мисрга хавф солаётган иккита энг катта муаммо бу – терроризм ва аҳолининг кўпайиши”, – деди мамлакат президенти Абдулфаттоҳ Сисий.

Аввал АҚШ ёрдамида оилани режалаштириш дастури амалга оширилган эди, бунинг натижасида 1976 йилда бир аёлга 5,6 бола тўғри келган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 3 нафарга тушди. Ҳукумат бу нисбатни янада камайтириш ниятида.

Total Views: 802 ,

Добавить комментарий

Судан президент мамлакатда бир йиллик фавқулодда вазият тартибини киритди

Судан президент мамлакатда бир йиллик фавқулодда вазият тартибини киритди Судан...

Закрыть