Мирзиёевнинг ислоҳотлари фақат кўрсатма учун бўлганми?

Мирзиёевнинг ислоҳотлари фақат кўрсатма учун бўлганми?

4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Қонун устуворлиги ва дин» мавзусида халқаро семинар иш бошлади. Тадбирда турли давлатлардан вакиллар иштирок этишди.

Семинарнинг очилиш маросимида минбарга чиққан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид томонидан берилган 52та тавсиянинг 51таси бажарилгани ҳақида маълум қилди.

«Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 16 йўналишда 2 мингдан ортиқ диний ташкилотлар фаолият юритяпти. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид Ўзбекистонга ташриф буюрганида истаган жойга бориши, ўз кўзлари билан кўриши учун етарлича шароит яратиб бердик. Ҳатто кўпчилик ёмонлаган «Жаслиқ» колониясини ҳам шахсан кириб кўрди. Хабарингиз бор, президент ташаббуси билан бу қамоқхона ҳозир ёпилган.

Аҳмед Шаҳид жаноблари биздаги ҳолатни ўрганиб берган 52 тавсиясининг 51тасини бажардик. Фақат биттаси қолди. Бу ҳам бўлса «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири. Аммо бу борада шошиб бўлмайди, чунки бу қонун, хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Тавсияларни бажарганимиздан кейин Жаноб Шаҳидни яна чақирдик. Вақти бўлиши билан келиб ўз кўзи билан кўриб кетади» – дея Акмал Саидовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Изоҳ: Акмал Саидовнинг гапларидан шу нарса маълум бўляптики, Миризёевнинг ОАВлари эркинлиги, диний вазиятнинг умшатилиши, мусулмонларга нисбатан тазйиқларнинг озайиши, турли хил диний тадбирларнинг уюштирилишига нисбатан олиб борган ислоҳотлари ғарб давлатларининг ҳамда БМТнинг талабига биноан оширилган. Бу билан Мирзиёев БМТ ва шунга ўхшаган ғарб ташкилотларини ишончини қозониш ва улар берадиган моддий ёрдамни қўлга киритишни кўзлаган. Моддий ёрдамлар эса аниқки ҳокимлар чўнтагини тўлдиришдан бошқа нарсага ярамайди. Мирзиёев эса ОАВларда содда халқни “қўйнини пуч ёнғоққа” тўлдиришда давом этаяпти.

Total Views: 592 ,

Добавить комментарий

НАТО бош котиби: Туркия ўз хавфсизлигини таъминлашга ҳақлидир

НАТО бош котиби: Туркия ўз хавфсизлигини таъминлашга ҳақлидир НАТО бош...

Закрыть