Мирзиëев Жаҳон банки делегацияси билан учрашди

Мирзиëев Жаҳон банки делегацияси билан учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди¸ деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасида кенгайиб бораëтган ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Расмий хабарга кўра¸ бугунги кунда Жаҳон банки Ўзбекистонга 4,5 миллиард долларлик имтиёзли молиявий ресурс ажратган ва бу маблағлар асосида республикада қарийб 40 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

27 февраль кунги учрашувда томонлар "ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр"ликларини билдирган.

Total Views: 703 ,

Добавить комментарий

АҚШ ва Хитой Ҳиндистон ва Покистон ўртасида юзага келган кескинликдан хавотирда

АҚШ ва Хитой Ҳиндистон ва Покистон ўртасида юзага келган кескинликдан...

Закрыть