Медведев: АҚШ хорижий мамлакатлардаги ўзига ёқмаган ҳукуматларни ағдариб ташламоқчи

Медведев: АҚШ хорижий мамлакатлардаги ўзига ёқмаган ҳукуматларни ағдариб ташламоқчи

Болгариянинг «Труд» газетасига берган интервьюсида Россия бош вазири Дмитрий Медведев АҚШнинг Венесуэладаги вазиятга эҳтимолий ҳарбий аралашув ҳақидаги баёнотларидан ташвишда эканини билдириб, бу вазиятда Россиянинг мақсади тинчликка эришишлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, ушбу республикадаги инқироз Россия ва АҚШ ўртасидаги глобал қарама-қаршилик масаласи эмас. Россия бош вазирининг билдиришича, икки давлат ўртасидаги кескинликларга қарамасдан, Москва ҳамда Вашингтон ўртасидаги муносабатларда «глобал мухолифат» узоқ вақтдан бери мавжуд эмас.

«Совуқ уруш руҳидаги бундай ҳолатлар алдамчи. Улар фақат эътиборни ушбу республикада рўй бераётган воқеалар моҳиятидан олиб қочишга ёрдам беради», — дея маълум қилди Медведев.

Россия ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ «Монро доктринаси руҳида» яна хорижий мамлакатлардаги ўзига ёқмаган ҳукуматларни ағдариб ташлашга ҳаракат қилмоқда. У «барча лотин америкалик дўстлар» бу ҳақда ўйлаб кўриши кераклигини билдирди.

«Россия хоҳлаётган натижа — Венесуэладаги тинчлик. Бунга фақат халқаро миқёсдаги ҳар томонлама ҳурмат билан амалга ошириладиган мулоқот орқали эришиш мумкин», — дея қўшимча қилиб ўтди Медведев.

Унинг қайд этишича, Венесуэладаги «муросасиз» мухолифат «чет элдан кучли таъсир остида» қолган.

Total Views: 611 ,

Добавить комментарий

АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида янги ҳарбий машғулотлар ўтказилади

АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида янги ҳарбий машғулотлар ўтказилади АҚШ...

Закрыть