Майкл Пенс Венесуэла муваққат президенти Хуан Гуайдо билан учрашди

Майкл Пенс Венесуэла муваққат президенти Хуан Гуайдо билан учрашди

Колумбияга «Лима гуруҳи» саммитида иштирок этиш учун келган АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Венесуэла парламенти раҳбари, ўзини муваққат президент сифатида эълон қилган Хуан Гуайдо билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида у АҚШ Николас Мадуро ҳукуматига қарши янги санкцияларни жорий этишини маълум қилди. Бунгача расмий Вашингтон Венесуэла можароси ҳал этилиши учун ҳарбий аралашув бўлишини истисно этмаганди, Гуайдони янги президент сифатида тан олган Европа Иттифоқи давлатлари эса дипломатик ечим таклиф қилишмоқда.

Пенс ва Гуайдонинг мулоқоти «Лима гуруҳи»нинг (бу ташкилот 2017 йил августида Венесуэладаги сиёсий инқирозни ҳал қилиш мақсадида тузилган. Унинг таркибига Канада, Бразилия, Чили, Колумбия, Аргентина, Мексика ва Американинг бошқа давлатлари кирган) Венесуэладаги охирги воқеаларга бағишланган шошилинч саммити доирасида бўлиб ўтди.

Венесуэладаги намойишлар етакчиси АҚШнинг иккинчи рақамли одами билан учрашгани Вашингтон Каракасдаги мухолифатни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор тасдиқлайди. Гуайдо Пенс билан учрашувда «дипломатик ҳаракатлар ва ҳамкорлик» масаласи муҳокама қилинганини айтди.

«Ҳозирча дунё воқеалар ривожини жим кузатмоқда, Каракасдаги тиран бу жимликдан рақс тушмоқда, унинг малайлари тинч аҳоли вакилларини ўлдиришда давом этишмоқда ва венесуэлаликлар учун мўлжалланган озиқ-овқатлар ҳамда дори-дармонлар ортилган юк машиналарига ўт қўйишмоқда», деган Пенс Боготадаги чиқиши вақтида тиран деб Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадурони назарда тутган ҳолда. Вице-президент шунингдек расмий Вашингтон минтақа аҳолисига ёрдам учун 56 миллион доллар маблағ ажратганини маълум қилган.

У шунингдек, яқин вақтлар ичида Вашингтон Мадуро режимига қарши янги санкциялар эълон қилишини билдирган.

«Лима гуруҳи» вакилларига юзланар экан, Пенс Николас Мадуро ҳукуматини қўллаб-қувватловчилар яккалантириб қўйилишидан огоҳлантирган: «Агар бу режимни қўллаб-қувватлашда давом этар экансиз, бу сизнинг мамлакатингиз халқаро майдонда изоляция қилинишига олиб келади».

Total Views: 478 ,

Добавить комментарий

Шавкат Мирзиёев Майкл Помпеонинг ёрдамчиси Элис Уэллсни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Майкл Помпеонинг ёрдамчиси Элис Уэллсни қабул қилди Ўзбекистон...

Закрыть