Майк Помпео Россия ва Хитойга қарши ташвиқот билан Марказий Европага келди

Майк Помпео Россия ва Хитойга қарши ташвиқот билан Марказий Европага келди

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Марказий Европанинг Чехия, Словения, Австрия ва Польша давлатларига ташриф буюради. Америка ташқи сиёсати раҳбарининг турнеси 11-15 август кунлари бўлиб ўтади. У европалик дўстларини Хитой 5G тармоғидан ва Россия газидан воз кечишга кўндирмоқчи.

Ушбу сафар Пентагон Германиядан 12 минг нафар ҳарбийсини қисман АҚШга қайтариш ва қолганларни НАТОга аъзо бошқа мамлакатларга кўчириш қарори ортидан амалга оширилмоқда. Ана шундай ўзгаришлар ортидан АҚШ ва Европада хавотирлар ортган.

Помпео ташриф чоғида энергетик хавфсизлик масаласини ҳам муҳокама қилади. Россия ва Германияни боғлайдиган “Шимолий оқим-2” газ қувури қурилиши якунига етар экан, АҚШнинг эътирозлари кучайган.

АҚШ Бош дипломати илк ташрифини 11 август куни Чехия Ташқи ишлар вазири Томаш Петржичек билан учрашувдан бошлади.

Чехиянинг Плзен шаҳридаги “Америкага ташаккур!” номи билан машҳур ёдгорлик қаршисида сўзлар экан, Помпео чех халқига эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.

Помпео Чехияда Бош вазир Андрей Бабиш ва Президент Милош Земан билан ҳам учрашади.

Total Views: 424 ,

Добавить комментарий

Россия вакцинаси БАА ва Саудия Арабистонида синовдан ўтказилади

Россия вакцинаси БАА ва Саудия Арабистонида синовдан ўтказилади Россияга 20...

Закрыть