Мадуро: Венесуэла энергетик таъминотига АҚШ технологиялари ёрдамида путур етказилди

Мадуро: Венесуэла энергетик таъминотига АҚШ технологиялари ёрдамида путур етказилди

Венесуэла президенти Николас Мадуро 9 мартда АҚШда Венесуэлада электр таъминотини ўчириб қўя олувчи технологиялар мавжудлигини айтди.   

“Венесуэла энергетик саноатига империя (АҚШ) технологиялари ва қўғирчоқ (Хуан Гуайдо) ёрдамида путур етказилди. Бироқ бизни бу билан қўрқитиб бўлмайди”, деб айтган Мадуро ҳукумат намойишида.   

Мадуро энергия таъминотини тиклаш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилган. “Биз мураккаб вазиятдамиз, бироқ бу синовларни енгиш учун астойдил ишламоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган Венесуэла президенти. 

7 мартда пойтахт Каракас ва Венесуэланинг кўплаб штатлари электр таъминотисиз қолиб кетган. Гап мамлакатнинг деярли бутун ҳудуди ҳақида бормоқда. 

Ҳозирда Каракаснинг баъзи туманларида электр таъминоти тикланган. Маълум қилинишича, воқеага мамлакатдаги энг йирик ГЭСда саботаж амалга оширилгани сабаб бўлган. Мадуро бунда “Америка империализми”ни айблаган. Давлат департаменти эса бу айбловларни рад этган.

Total Views: 686 ,

Добавить комментарий

Европа иттифоқи АҚШ фуқаролари учун виза жорий этмоқчи

Европа иттифоқи АҚШ фуқаролари учун виза жорий этмоқчи Европа иттифоқи...

Закрыть