Мадуро: Америка империализми Венесуэлага энергетик уруш эълон қилди

Мадуро: Америка империализми Венесуэлага энергетик уруш эълон қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг сўзларига кўра, АҚШ Венесуэлага «энергетик уруш» эълон қилган. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди.

Шу билан бирга, Мадуронинг билдиришича, «Америка империализми» Венесуэла собиқ президенти Уго Чавес «халқи»ни енгиб чиқишда муваффақият қозона олмайди.

Мадуро АҚШнинг электр энергиясидаги узилишларга алоқадорлиги бўйича ҳеч қандай далилларни келтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэланинг миллий электр энергия корпорацияси “Эл-Гури” гидроэлектростанциясида қўпорувчилик содир этилганини маълум қилди.

“Эл-Гури”да қўпорувчилик содир этилди. Бу давлатга қарши электр урушнинг бир қисмидир. Биз бунга йўл қўймаймиз. Электр таъминотини тиклаш устида ишламоқдамиз”, деб маълум қилган корпорация твиттерда.

ГЭСда юз берган воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.

2016 йил январда Боливар штатида жойлашган “Эл-Гури” дунёда йириклиги бўйича 4-рақамли станция ҳисобланган.

Шунингдек, Венесуэланинг 23 штатидан 21 штатида, жумладан пойтахт Каракасда электр таъминоти оммавий узилгани маълум қилинган. 

Таъкидланишича, Каракасда электр таъминотидаги узилишлар сабабли метрополитен йўналишлари тўхтатилган ва мобил алоқада узилишлар кузатилмоқда.

Total Views: 761 ,

Добавить комментарий

Эрдўған тузумини танқид қилган хорижликлар Туркияга келишлари билан ҳибсга олинади  

Эрдўған тузумини танқид қилган хорижликлар Туркияга келишлари билан ҳибсга олинади...

Закрыть