Ким Чен Ин Трампдан санкцияларни қисман бекор қилишни сўраган

Ким Чен Ин Трампдан санкцияларни қисман бекор қилишни сўраган

Шимолий Корея ТИВ раҳбари Ли Ён Хонинг айтишича, охирги марта ўтказилган саммитда КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампдан санкцияларни бутунлай эмас, балки қисман бекор қилишни сўраган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Трамп бунга жавобан санкцияларни бекор қилиш учун янги шарт қўйган. Ли Ён Хонинг аниқлик киритишича, Вашингтон Ёнбендаги ядро реакторини бузиб ташлаш билан бир қаторда «яна бир чора» талаб қилган.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Fox Newsга интервьюда маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокаралари томонларнинг ядросизланиш масаласи бўйича турли позициялари туфайли амалий натижаларга олиб келмаган.

Трампнинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ҳукумати қисман ядросизланишни таклиф қилган, у эса Корея ярим ороли ядро қуролидан тўлиқ холи бўлиши талабини қўйган. Шунингдек, Трампнинг таъкидлашича, КХДРдан ядросизланиш бўйича «ҳақиқий дастур»ни хоҳлаган.

«Улар [КХДР] бунга тайёр эмас эди. Мен буни тўлиқ тушунмоқдаман… Мен улар ядросизланишни амалга оширишини хоҳлагандим, аммо улар тўлиқ ядросизланишга боришмайди, бу фақат қисман бўлишини исташади», — деди Трамп.

Шунингдек, унинг қайд этишича, тўлиқ бўлмаган ядросизланиш эвазига санкцияларнинг қисман бекор қилиниши бўйича режа «нотўғри» туюлган.

Total Views: 531 ,

Добавить комментарий

АҚШ Қирғизистонга Бакиев оиласи томонидан олиб чиқиб кетилган 4,5 миллион долларни қайтарди

АҚШ Қирғизистонга Бакиев оиласи томонидан олиб чиқиб кетилган 4,5 миллион...

Закрыть