«Исроил» Ғазодаги коронавирусга тест олинадиган ягона лабораторияни вайрон қилди

«Исроил» Ғазодаги коронавирусга тест олинадиган ягона лабораторияни вайрон қилди

«Исроил»нинг ракета зарбалари оқибатида Ғазода камида 132та бино вайрон бўлди, ўнлаб мактаб ва шифохоналарга зарар етди. 

БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг маълумотларига кўра, «132та бино буткул вайрон бўлди, 316та уйга зарар етди ва яшашга яроқсиз ҳолга келди. Яна 6500та уйга ўртача ёки сезиларсиз даражада шикаст етган». 

Бундан ташқари, олтита шифохона ва тўққизта тиббиёт муассасасига зарар етган.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ракета зарбалари оқибатида коронавирусни аниқлаш бўйича ягона лаборатория фаолияти тўхтаб қолган. 

БМТ бошқармасининг маълумот беришича, 42та мактаб, иккита болалар боғчаси, БМТнинг Яқин Шарқдаги агентлигига қарашли машғулот марказига ракета зарбалари оқибатида зарар етган. Фаластин таълим вазирлиги қарорига мувофиқ, мактаблар фаолияти тўхтатилган, натижада 600 минг нафар ўқувчи мактабда таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлди. 

Total Views: 335 ,

One thought on “«Исроил» Ғазодаги коронавирусга тест олинадиган ягона лабораторияни вайрон қилди

  • 20.05.2021 at 19:20
    Permalink

    Аллоҳнинг лаънати бўлсин бу ифлос исқирт хароми яҳудийларга

    Reply

Добавить комментарий

Исроил ўғиллари кимлар?

Исроил ўғиллари кимлар? Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг каломи бўлмиш Қуръони...

Закрыть