Инсон аъзолари “қора бозори”нинг йиллик айланмаси 600 миллион долларга баҳоланди

Инсон аъзолари “қора бозори”нинг йиллик айланмаси 600 миллион долларга баҳоланди

Дунёда инсон аъзоларининг ноқонуний айланмаси йилига 600 млн долларга баҳоланади. БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг бундай маълумотлари Гватемалада очилган, одам, инсон аъзолари ва тўқималари савдоси муаммоларига бағишланган илк ҳудудий конгрессда маълум қилинди.

Тадбирдан мақсад маълумотлар алмашиш ҳамда инсон аъзолари айланмасига қарши курашиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат. Конгрессда Гватемаладан ташқари, Гондурас, Сальвадор, Доминикана, Мексика, Коста-Рика ҳам иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, Гватемала географик ва иқтисодий жиҳатдан одам савдоси билан шуғулланувчи халқаро жиноятчилик тўрларини ўзига жалб қилувчи ҳисобланади.

5 март куни ўз ишини бошлаган конгресс 2 кун давом этади.

Total Views: 714 ,

Добавить комментарий

Шимолий Корея бузмоқчи бўлган полигонини қайта тиклашни бошлади

Шимолий Корея бузмоқчи бўлган полигонини қайта тиклашни бошлади Шимолий Корея...

Закрыть